• Style.uz 2007
  • Style.uz 2008
  • Style.uz 2009
  • Русский
  • English
  • Ўзбекча

Янгиликлар

Style.uz-2010 санъат ҳафталиги бўйлаб
Style.uz-2010 санъат ҳафталиги бўйлаб

Тошкентда 9-14 октябрь кунлари ҳар йили маданият, санъат ва мода доирасида ўтказиладиган, халқаро жамоатчилик эътиборини тобора Марказий Осиёга кўпроқ қаратаётган Art Week Style.uz-2010 лойиҳаси бўлиб ўтди. Art Week Style.uz – ўзига хос санъатлар, анъаналар ва замонавийлик кесишган нуқта. Мана, беш йилдирки, бу лойиҳа қаторасига ўзининг кенг қамрови, шиддати билан, тадбирлар ранг-баранглигию дунё миқёсида машҳур номларнинг меҳмонлар орасидан жой олиши билан ҳаммани ҳайратга солиб келмоқда. Art Week ташкилотчиси – Фонд Форум, ғоя муаллифи – Гулнора Каримова.

Давоми
Style.uz-2010 рақамларда
Style.uz-2010 рақамларда

50 иштирокчи-давлат, 230 нафар халқаро меҳмон, 222 нафар ОАВ вакиллари, 150 нафар кўнгилли ва таржимонлар, 5000 нафар кунлик ташриф буюрувчилар, умумий ҳисобда эса 30 минг киши Art Week Style.uz-2010 қатнашчисига айланди.

Давоми
Хосе Каррерас Тошкентда ўз санъатини намойиш қилди
Хосе Каррерас Тошкентда ўз санъатини намойиш қилди

Биринчи марта “Ўзбекистон” халқаро форумлар саройида жаҳон опера саънъати юлдузи Хосе Каррерас ўз концертини таыдим этди. Фақат бир кун - 14 октябрда намойиш этилган ушбу концерт дастури бешинчи Art Week Style.uz ҳафталигининг якунловчи қисмига айланди.Тошкент санъаткорни олқишлар билан қарши олди.

Давоми
“Дом стиля” мода уйи томонидан якуний дефиле: мода санъатининг матолар чорраҳасида
“Дом стиля” мода уйи томонидан якуний дефиле: мода санъатининг матолар чорраҳасида

“Дом стиля” мода уйи томонидан ташкил этилган намойиш Art Week Style.uz-2010нинг мода ва дизайн борасидаги тадбирлари кетма-кетлигига мантиқий якун ясади. Санъат ҳафталигининг олтинчи кунида чексизлик рамзи акс эттирилган саҳнада етакчи ўзбек дизайнерлари томонидан миллий матолардан фойдаланиб, барча ҳолатларга мўлжаллаб яратилган либослар намойиши тақдим этилди.

Давоми
Style.uz рақс саҳнасида
Style.uz рақс саҳнасида

Фонд Форум, Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Болалар спортини ривожлантириш фонди, Миллий рақс ва хореография олий мактаби томонидан ёш истеъдодларни кашф этиш ва қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижодини янада такомиллаштириш мақсадида ўтказиладиган Замонавий хореография ва спорт пластикаси халқаро мусобақасининг гала концерти бешинчи маротаба ўтказилаётган Art Week Style.uz доирасида 14 октябрь куни Ўзэкспомарказ кўргазмалар залида бўлиб ўтди. Мусобақада Ўзбекистон, Қозоғистон ва Ҳиндистондан 552 нафар қатнашчи иштирок этди.

Давоми
Асарлардаги суҳбат
Асарлардаги суҳбат

Art Week Style.Uz ҳафталигининг олтинчи куни Ёшлар ижод саройида санъатшунослар, ёш рассомлар ҳамда Камолиддин Беҳдзод номидаги миллий рассомлик ва дизайн институти, Тошкент текстил ва енгил саноат интитути, П.Бенков номдаги Республика рассомлик колежи талабалари иштирок этган россиялик таниқли тасвирий санъат устаси Александр Ишенконинг маҳорат дарслари билан бошланди. Машҳур рассом ўз ишларининг видеотақдимотини ўтказди ҳамда тошкентлик ёшларнинг ижодига баҳо берди.

Давоми
Миллий либослар фестивали: услубий анъаналар
Миллий либослар фестивали: услубий анъаналар

Art Week Style.Uz ҳафталигинниг бешинчи куни Эски шаҳарнинг марказида жойлашган Миллий санъат маркази биносида Миллий либослар фестивали бўлиб ўтди. Мамлакатимизнинг 18 нафар дизайнерлари Ўзбекистоннинг турли ҳудудлари анъаналарига мувофиқ яратилган 16 та тўпламдаги юздан ортиқ миллий либосларини томошабинлар эътиборига ҳавола этдилар.

Давоми
«BRIONI»: услубимиз - ўзлигимиз
«BRIONI»: услубимиз - ўзлигимиз

Art Week Style.uz ҳафталигининг бешинчи кунида fashion-намойишлардан яна бири - Италиянинг «BRIONI» белгиси остида ишлаб чиқарилган либослар тақдимоти бўлиб ўтди. Ушбу анъанавий эркаклар бренди ўз намойишида эркаклар ва аёллар учун бир қанча либослар тўпламини тақдим этди. Ёшлар ижод саройи саҳнасида «Баҳор-ёз 2010-2011» тўплами намойиш этилди.

Давоми
Доменико Вакка: «Ўзбеклашиб» бораётганим тўпламларимдан ҳам маълум!»
Доменико Вакка: «Ўзбеклашиб» бораётганим тўпламларимдан ҳам маълум!»

Аввало дизйнер оммани ҳайратга солишни билиши зарур. Масалан, либослар бичими, ранглари ёки майда деталлар, аксессуарлар ёрдамида бу ишни амалга ошириши мумкин. Бироқ Style.uz санъат ҳафталигининг бешинчи куни Ёшлар ижод саройида ўз либосларини мухлислар эътиборига ҳавола этган тишидан тирноғигача италян дизайнери Доменико Вакка тўпламида ўзбек абрбанди матоларидан фойдаланганлиги билан томшабинларни ҳайратга сола олди.

Давоми
Қадимий санъатнинг янги технологиялари
Қадимий санъатнинг янги технологиялари

Мамлакатимизда гилам тўқиш анъаналари бир неча асрлар мобайнида шаклланиб келган. Ушбу қадимий ҳунармандлик сирлари авлоддан-авлодга ўтиб, асраб-авайлаб сақланмоқда. Бироқ вақт бир ерда тўхтаб қолмаганидек гилам тўқувчи усталар ҳам замонавий ахборот-технологияларидан фойдаланишни бошладилар. Art Week Style.Uz доирасида гиламларни қўлда тўқиш жараёнида компьютер дизайнидан фойдаланишга бағишланган маҳорат дарси бўлиб ўтди. Маҳорат дарсларини Германия ва Ҳиндистондан таклиф қилинган мутаҳассилар ўтказишди. Тақдимот Тошкент текстиль ва енгил саноат институтида ўтказилиб, унда соҳага доир олий ўқув юртлари ва коллежларнинг 200га яқин талабалари, ёш дизайнерлар ва амалий санъат усталари иштирок этишди.

Давоми


Янгиликлар архиви
  • Ҳафталик ҳақида
  • Дастур
  • Ташкилотчилар
  • Матбуот маркази
  • ОАВ шарҳи
  • Галерея

Маълумот учун телефонлар: 239 2774; 491 5959; 493 5959

Copyright © 2006 - 2011. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдаги материалларни қисман ёки тўлиқ кўчириб олиш фақат маъмурият руҳсати билан, ушбу сайт манзили кўрсатилган ҳолда амалга оширилади.

Сайт дизайни, ишланмаси ва кузатуви — NetGroup